© "TIQXMMI" Milliy tadqiqot universiteti rektorining Matbuot xizmati
Veb-sayt: https://www.tiiame.uz
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=1000799219970
Instagram: instagram.com/mirzaev_bakhadir/
Youtube:youtube.com/channel/UCIrMePmoTFMcukceT
Post #6680
323

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳамда Россия Федерациясининг “Н.И. Вавилов номидаги Саратов давлат генетика, биотехнология ва муҳандислик университети” ўртасида келишув битими имзоланди.
Учрашувда “Вавилов университети” ректори, техника фанлари доктори Дмитрий Александрович Соловьёв бошчилигидаги делегация ҳамда Саратов вилояти Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш бўйича ўринбосари Наталья Николаевна Мариевская иштирок этди.
Шунингдек, томонлар замонавий технологиялар асосида «Ақлли иссиқхона»ни ҳамкорликда яратиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар. Лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар, автоматлаштириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш ечимларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Мазкур келишув икки давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида замонавий илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш учун янги имкониятлар яратади.
—
Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

Келишув доирасида ирригация, мелиорация, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш, рақамли технологиялар ва барқарор қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

- 👍 5