TGViewer
Channel Public Channel
AXBOROT | Yangiliklar kanali

AXBOROT | Yangiliklar kanali

@axborotyangiliklari

📌 Тезкор янгиликлар
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин


Admin: @zamonga_reklama
Subscribers
38K
Photos
18.1K
Videos
21.1K
Links
8.9K
Recent Posts 12 shown
Post #117639 562
#Ана_бўлмаса
Латвияда эркаклар кескин камайиб кетибди.

Латвиялик аёллар мамлакатда эркаклар анча камлиги ва улар йигит топишга қийналишларини тасдиқлашди. Латвия Европадаги энг катта гендер номутаносиблигига дуч келаётган давлатлардан бири. Эркаклар етишмаслиги туфайли Латвияда "бир соатлик эр" хизматлари ҳам оммалашган. Унда эркаклар уй таъмири, маиший ишлар ва бошқа "юмушлар"ни бажариш учун ёлланади.

Кимга юборишни биласиз. 😁

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 2
Post #117638 1.38K
🇹🇷 Туркия тез орада мудофаа маҳсулотлари экспорти бўйича дунёнинг энг кучли 10 та давлати қаторига киради

Ражаб Тоййиб Эрдоған бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасидаги "100 йиллик дўстлик: Туркия — АҚШ" тадбирида маълум қилди.

Шунингдек, у АҚШ билан ҳамкорликни, жумладан, қўшма ишлаб чиқаришни кенгайтириш икки давлат учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 2
Post #117637 1.92K
⚡️Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди

▪️Соҳага 15 га яқин янги ҳуқуқий институт жорий этиш таклифлари кўриб чиқилди.

▪️Фуқароларга ҳуқуқи бузилишидан олдин суд орқали ҳимояланиш имконини бериш учун 4 турдаги даъво шаклини жорий этиш таклиф қилинди.

▪️Фуқароларга давлат органи қонунбузарлик содир этганини тан олишни сўраб муддатсиз судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилди.

▪️Фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

▪️Давлат органи суд қарорини ижро этмаса, унга жарима қўллангандан кейин ҳам қарор бажарилмаса, прокурорга хабар бериш таклиф қилинди.

👉 @Axborotyangiliklari
Post #117636 2.21K
#даҳшат

⚡️БОҒЧАДА ОМБОР МУДИРИ 5 ЁШЛИ ТАРБИЯЛАНУВЧИ ҚИЗГА ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ 😨


Ҳолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ва Болалар омбудсмани вакили тасдиқлади.
Қайд этилишича, болага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12-сентябр куни иш очилган.

Шу куннинг ўзида гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган бўлиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Болалар омбудсмани ахборотида.
Гумонланувчига нисбатан Jinoyat kodeksining 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча қилинишича, Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида ваколатлари доирасида жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши бўйича ўз кузатувини олиб бормоқда.


«Daryo» манбаси гумонланувчи процессуал тартибда дарҳол ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганини маълум қилди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 3
Post #117635 2.31K
Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 млндан ортиқ йўловчи

21 сентябрь куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Шу куни метро хизматларидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Аввалги рекорд 14 сентябрь куни ўрнатилган бўлиб, ўшанда 1 165 550 нафар йўловчи ташилган эди. Янги натижа аввалги кўрсаткичдан 16 031 нафарга кўп.

Метрополитен маълумотига кўра, октябрь ойида кунлик йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

👉 @Axborotyangiliklari
  • 🥰 2
Post #117634 2.29K
Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тартиби ўзгарди.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш энди ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сонидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Шу сабабли ариза топшириш муддати тугамаган бўлса ҳам, белгиланган жойлар тўлиши билан ҳудудда рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.

👉 @Axborotyangiliklari
Post #117633 2.38K
🇺🇸 АҚШ телеканаллари Трампнинг нутқини журналистларга қўйилган чекловларга қарши намойиш сифатида эфирга овозсиз узатди

Аввалроқ Трамп CNN, Politico ва MSNOW журналистларига Оқ уйга киришни тақиқлаган ва уларни "уйдирма хабар тарқатадиган сохта ОАВ" деб атаган.

Fox News, ABC, NBC ва CBS журналистлари чекловга тушмаган. Бироқ улар ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаб, чекловлар амал қилар экан, Трампни эфирда ёритмасликларини маълум қилган.

👉 @Axborotyangiliklari
Post #117629 2.35K
🇺🇿 🚩 Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Кечада Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева сессия доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинган.

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 6
Post #117628 2.93K
🇺🇦 Зеленский Трампга Россия нефт заводларига бериладиган зарбаларни тўхтатиш шартини маълум қилди

Унинг таъкидлашича, бунинг учун Россия томони Украинанинг энергетика тизими, муҳим инфратузилмалари ва озиқ-овқат экспортига ҳужум қилишни тўхтатиши шарт.

Агар Москва ушбу объектларни нишонга олишдан воз кечса, Украина ҳам ўз томонидан мос равишда кескинликни камайтириш қадамларини ташлайди.

Зеленский бу борадаги ечимлар устида ишлашга тайёрлигини ва масалани Нью-Йоркда, БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ҳамкорлар билан муҳокама қилишини билдирган.

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 4
  • 😁 2
  • 👏 1
Post #117625 2.93K
🇺🇿 Ўзбекистон маҳаллаларида "Яшил харита"лар ишлаб чиқилади ва "Яшил AI" модули ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган лойиҳаларга кўра:

▪️Экология қўмитаси ҳар бир маҳалла учун кўчат тури ва суғориш тизими акс этган электрон хариталарни эълон қилади. Ҳар бир маҳаллага ўрмончи-мураббий бириктирилиб, кўчатларни камида уч йил парваришлаш тизими йўлга қўйилади.
▪️ Маҳаллаларнинг "яшил рейтинги" жорий этилади ва юқори натижа кўрсатган ҳудудларга ободонлаштириш учун қўшимча маблағ ҳамда микрогрантлар ажратилади.
▪️Аҳолининг яшаш ва иш жойидан камида 3 та дарахт кўриниб туриши, ҳудуднинг 30 фоизи соя билан қопланиши ва 300 метр масофада яшил дам олиш маскани бўлиши таъминланади.
▪️Тупроқ, иқлим ва сув таъминотини таҳлил қилиб, кўчат экиш учун мақбул жойларни белгилайдиган ҳамда касалликларни эрта аниқлайдиган тизим тажрибадан ўтказилади.

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 3
  • 🔥 1
Post #117621 2.71K
Таиланддан Ўзбекистонга 13 кгдан ортиқ наркотик олиб кирилишига уриниш аниқланди

Божхона қўмитаси қора бозордаги қиймати $1,7 млндан ошадиган "гашиш мойи" айланмасига чек қўйган.

Қўмитага кўра, Таиланддан учиб келган фуқаронинг юклари орасидаги вино шишалари ва зираворлар ўрамидан 7,5 кгдан ортиқ наркотик топилган.

Контрабандачининг кўрсатмаси билан Самарқанд шаҳрида давом эттирилган тадбирда юкни қабул қилиб олган шериги ҳам қўлга олинган ва унинг уйидан яна 5,5 кг модда мусодара қилинган.

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 4
Post #117620 2.89K
#диққат

‼️Тошкентда қишда етарлича иситилмаган кўп қаватли уйларни текшириш бошланди

Энергия аудити ўтказиш мақсадида ўтган иссиқлик мавсумида белгиланган меъёрий талаблар даражасида иситилмаган кўп квартирали уйлар танлаб олинди.

Ҳар бир уйда иссиқлик йўқотишларига сабаб бўлаётган асосий омиллар аниқланади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли техник ечимлар ишлаб чиқилади.

👉 @Axborotyangiliklari
  • ❤ 4
Older posts →

About this channel

How can I read @axborotyangiliklari without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for AXBOROT | Yangiliklar kanali: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does AXBOROT | Yangiliklar kanali have?
AXBOROT | Yangiliklar kanali (@axborotyangiliklari) has 38K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does AXBOROT | Yangiliklar kanali know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →