#МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ва туман ҳудудларига туташ бўлган «Аэропорт» чорраҳасидаги темир йўл кесишмасида шлагбаумнинг узоқ вақт ёпиқ туриши ҳамда бунинг натижасида тирбандликлар юзага келаётганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинди.
Мазкур манзилда автоматик тарзда тушиб-кўтариладиган шлагбаум билан жиҳозланган темир йўл кесишмаси мавжуд. Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида темир йўл кесишмаси ёпилган вақтларда, айрим ҳолларда, транспорт воситалари тўпланиши ва тирбандликлар юзага келиши кузатилади.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан темир йўл кесишмаларида ўрнатилган светофор ва шлагбаум талабларига қатъий риоя қилиш, сабрли бўлиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиш сўралади.
Унутманг: йўлдаги бир неча дақиқалик кутишдан кўра, инсон ҳаёти ва хавфсизлиги устувор!
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Post #44092
290
