«Дажынки»: меҳнатга эҳтиром, дўстлик ва ҳамкорлик тантанаси
Беларусь Республикасининг Витебск вилоятида анъанавий «Дажынки» — ҳосил байрами бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ҳосил йиғим-терими якунларига бағишланган мазкур байрам деҳқон ва фермерларнинг фидокорона меҳнатини қадрлаш, қишлоқ хўжалигида эришилган ютуқларни намоён этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Тадбир доирасида Беларусь қишлоқ хўжалигининг салоҳияти, замонавий агротехнологиялар ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий имкониятлари намойиш этилди. Байрам меҳнат аҳлига эҳтиром, миллий анъаналар ва ҳамжиҳатликни ўзида мужассам этди.
Андижон вилояти делегациясининг байрамдаги иштироки ҳудудлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалиги, саноат, инвестиция ва тадбиркорлик соҳалари бу борада истиқболли йўналишлар ҳисобланади.
Бундай мулоқот ва ташрифларнинг қадри — уларнинг аниқ ташаббусларга, манфаатли лойиҳаларга ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлайдиган амалий ҳамкорликка замин яратишидадир.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64269
3.7K






