TGViewer
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати @andpress · 21.1K subscribers
Post #64063 3.18K
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инновацион агротехнологиялар ва чорвачиликнинг глобал интеграцияси” мавзусида халқаро илмий ва илмий-техник анжуман ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари ҳамда институт ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда соҳа мутахассислари, аграр йўналишдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, хорижий олимлар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар иштирок этди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон, Латвия, Корея Республикаси, Қирғизистон ва Тожикистондан иштирок этган олим ва мутахассисларнинг илмий маърузалари тингланди. Уларда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инновацион агротехнологияларни амалиётга жорий этиш, иқлим ўзгаришлари шароитида аграр соҳани такомиллаштириш, чорвачилик ва ветеринария ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, анжуман шўъба йиғилишларида селекция ва уруғчилик, экологик хавфсизлик, энергия самарадорлиги, инновацион агротехнологиялар ҳамда чорвачилик соҳасидаги замонавий ёндашувлар юзасидан илмий фикр ва таклифлар муҳокама қилинди.

Халқаро анжуман соҳа олимлари ўртасида тажриба алмашиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва аграр тармоқда замонавий ечимларни амалиётга татбиқ этиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
More from @andpress
  1. Oct 2, 2026Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev mamlakatimizga rasmiy tashrif bilan…
  2. Oct 2, 2026Бизнесни рўйхатга олиш: аниқ статистика — самарали қарорлар асоси Андижон вилояти статисти…
  3. Oct 2, 2026Эртага, 3 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган қабул жараёни аҳолига қўшимча қулайлик я…
  4. Oct 1, 2026Oʻzbekiston oʻqituvchi va murabbiylariga tabrik — Поздравление учителям и наставникам Узбе…
  5. Oct 1, 2026Устоз — қалбларга нур, авлодларга йўл кўрсатувчи улуғ зот. Андижонда байрам тадбирлари кўт…
  6. Oct 1, 2026Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning sentabr oyida o‘tgan asosiy tadbir va…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →