Ҳар ҳафтанинг шанба куни Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.
Эртага, 26 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган қабул жараёни аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ва масалаларни жойнинг ўзида ўрганишни кўзда тутиб, Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳокимликларида бўлиб ўтади.
Мазкур қабул жараёнлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, вакиллари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида ўтказилади.
Шунингдек, вилоят раҳбарига мурожаатини билдириш истагида бўлган фуқаролар эртанги жойларда ўтказиладиган қабуллар орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #63953
4.92K
