Қарзни кечириб, қалбларни забт этган саҳобий
Саҳобий Қайс ибн Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу одамларга қарз берар эдилар.
Кунларнинг бирида у киши касал бўлиб қолдилар ва:
— Нега одамлар мени зиёрат қилишмаяпти? — деб сўрадилар.
У кишига:
— Улар сиздан олган қарзларини қайтаришдан уялаётган бўлсалар керак, — дейилди.
Шунда Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу:
— Мени зиёрат қилишдан тўсадиган бойликни Аллоҳ хор қилсин! — дедилар.
Сўнг жарчига:
— Кимнинг мендан қарзи бўлса, унинг қарзи кечирилди! — деб эълон қилишни буюрдилар.
Кечга бориб, у кишини зиёрат қилиш учун келган одамлар шу қадар кўпайдики, уйининг остонаси синди.
(Ибн Касир, «Ал-Бидоя ван-ниҳоя»)
📲 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📺YouTube
Post #13607
80

- ❤ 2