TGViewer
ZAMON | Расмий канал ZAMON | Расмий канал @zamon · 62.2K subscribers
Post #43146 7.69K
🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги италиялик мутахассислар қўшилди

Бош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги штаб таркиби янги аъзолар билан тўлдирилган.

Терма жамоага кўп йиллик халқаро тажрибага эга физиотерапевт Сильвано Котти келган.

У фаолияти давомида Италия ва Хитой миллий терма жамоалари, шунингдек, "Интер", "Милан", "Челси" ҳамда "Рома" клубларида ишлаган.

Шунингдек, спорт нутрициологи Андреа Иулиано ҳам жамоага жалб этилган.

Ушбу биолог-мутахассис илгари "Удинезе" клуби ва Швейцария ёшлар терма жамоасида фаолият юритган.

Янги мутахассислар футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиши ва спорт таомланиши йўналишларига масъул бўлишади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
More from @zamon
  1. Sep 22, 2026Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш нега тез ёпилмоқда? Билим ва малакаларни ба…
  2. Sep 22, 2026#рекорд ⚡️Тошкент метросида йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди 21 сентябрь куни…
  3. Sep 21, 2026🇮🇳 Ҳиндистонда тўрт нафар талаба бўлган машина 23 м баландликдан қулаб тушди Бу даҳшатли…
  4. Sep 21, 2026🇺🇿🇮🇳 Тарихий натижа: Ўзбекистон шахмат бўйича Ҳиндистонни ютди Самарқандда ўтаётган бу…
  5. Sep 21, 2026#диққат ⚡️2026 йил 1 октабрдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ходимлари лавозим маоши…
  6. Sep 21, 2026🐑 Қирғизистонда "Арашан" зотига мансуб қўй $1 млнга сотилгани айтилмоқда Таъкидланишича,…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →