TGViewer
Gulyamoff Gulyamoff @z_gulyamoff · 86 subscribers
Post #237 1.11K
#огох_бўлинг #тарқатинг

БУЮК БИДЪАТЛАР‼

БУЛАРНИ БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!


БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР.

*.Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
*.Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
*.Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
*.Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
*.Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
*.Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
*.Хўроз бемаҳал қичқирса;
*.Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
*.Бойўғли сайраса;
*.Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
*.Ҳовлига мажнунтол экилса;
*.Сафар ойида тўй қилинса;
*.Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
*.Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
*.Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
*.Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
*.Биров тишлаган нарсани еса;
*.Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
*.Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
*.Қўлнинг узунлиги;
*.Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
*.Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
*.Синиқ ойнага қараш;
*.Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
*.Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
*.Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
*.Ўнг кафт қичиши;
*.Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
*.Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
*.Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
*.Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
*.Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
*.Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
*.Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
*.Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
*.Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
*.Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
*.Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
*.Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
*.Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
*.Бешикни икки киши кўтариши;
*.Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
*.Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!


🤔 Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.

🤔 Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.

🤔 Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;

🤔 Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.

🤔 Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.

🤔 Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.

🤔 Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.

🤔 Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
🤔 Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.

Огоҳ бўлинг:
булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
@z_gulyamoff
  • 👍 2
More from @z_gulyamoff
  1. Feb 9, 2026document post
  2. Feb 9, 2026Ассалому алайкум. Янги ижодимиздан бахраманд бўлинг✅ #Цыганка
  3. Nov 7, 2024document post
  4. Nov 7, 2024Ассалому алайкум. Янги ижодимиздан бахраманд бўлинг✅ #Анашым
  5. Jun 15, 2024document post
  6. Jun 15, 2024Ассалому алайкум. Янги ижодимиздан бахраманд бўлинг✅ #il_mondo
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →