Ҳужралар ёпилишига "болаларни таълимга рухсати йўқ одамларга бериб бўлмайди" деб сабаб қилишган эди...
Ҳозир: "болангизни ғурурини синдириб берамиз, туалет тозалатамиз, бозорга олиб чиқамиз, аралашмайсиз" дейдиган "устозларга" болаларини катта пул бериб топширишяпти..
Мактаб боласидан "ёқтирган қизинг борми?" деб ҳаммани олдида сўроққа тутишар экан.. Қизариб бўзариб "ҳа" деса (ёлғон гапириш мумкинмаску!), "шуни онангга айтасан" деган вазифа юклашар экан.
Ўша устозларнинг на педагогикадан малакаси бор, на тажрибаси.
Ота-оналар (айниқса оналар!) болаларини бунақа "курслар"га беришяпгани сабаби ўша курснинг "пири-комил" устозига нихоятда махлиё бўлиб қолишган, боласини шунақа "мўмин-қобил" ва шу билан бирга шундай "муваффақиятли" бўлишини орзу қилишар экан.
Бу "мўмин-қобиллик" қўй териси остидаги қашқир яширинганини билишмайди. "Муваффақият" эса ялтироқ пиар махсулоти эканини билишмайди бечоралар...
Оталар, акалар кўзингизни очинглар.
Таълим мутасаддилари, нима билан машғулсизлар?
Зиёли қатлам - уят сизга агар мавжуд бўлсангизлар!
Бориб ўтиринглар дарс хонасига, болалар билан гаплашинглар.
Менга бунга ўхшаган хабарлар бир биридан мустақил манбалардан келмаганда ёзмасдим.
Майли инфобизнес, ҳар холда унга мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшлар ва каттароқлар кириб қолади. Аммо нима учун ихтиёри қўлида бўлмаган болачаларни бу қашқирларга ем қиляпсизлар? Пулингиз куйиши турсин, боланинг психикасини расво қиласизларку!
Jamshid Muslimov
Post #1531
1.68K
Forwarded from 🍇 Dasturchining kundaligi
- 👍 33