Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг! Сизнинг бемаслахат қилган ишингизга канал маъмурияти жавоб бермайди.
Реклама 👉 @activus_reclama
Post #58277
6.02K
АЁЛ САБРИ БИЛАН ҲАЗИЛЛАШМАНГ
Ёлғон кулгулари юзга берса зеб,
Маломат тошини ёғдирманг ҳадеб,
Нималар десак ҳам чидаяпти деб,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Тилида сукутдир, кўзида оҳлар,
Юраги ичида минг хил гувоҳлар,
Бир кун тилга кирар қалбдаги доғлар,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Ожиза экан деб, шайламанг камон,
Билинг, Худойим ҳам мазлумлар томон,
Аёлнинг бардоши тугаса ёмон,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Хорламанг ёнида тиргаги йўқ деб,
Менга тик боқишга юраги йўқ деб,
Қирқ ёшдан ўтган сўнг, кераги йўқ деб,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Камситманг, кўнглида гул қолмади деб,
Бошини силовчи қўл қолмади деб,
Ўлишидан бошқа йўл қолмади деб,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Мактуба Шайдо
🍎XALQIM_TABOBATI
Ёлғон кулгулари юзга берса зеб,
Маломат тошини ёғдирманг ҳадеб,
Нималар десак ҳам чидаяпти деб,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Тилида сукутдир, кўзида оҳлар,
Юраги ичида минг хил гувоҳлар,
Бир кун тилга кирар қалбдаги доғлар,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Ожиза экан деб, шайламанг камон,
Билинг, Худойим ҳам мазлумлар томон,
Аёлнинг бардоши тугаса ёмон,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Хорламанг ёнида тиргаги йўқ деб,
Менга тик боқишга юраги йўқ деб,
Қирқ ёшдан ўтган сўнг, кераги йўқ деб,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Камситманг, кўнглида гул қолмади деб,
Бошини силовчи қўл қолмади деб,
Ўлишидан бошқа йўл қолмади деб,
Аёл сабри билан ҳазиллашманг ҳеч.
Мактуба Шайдо
🍎XALQIM_TABOBATI
- ❤ 25
- 👍 8
- 🔥 5
- 😢 2
- 🥰 1





