❗️Cobalt ва Damas’ни банк иштирокисиз бўлиб тўлашга сотиш бошланади
UzAuto Motors 7 октябрдан бошлаб Cobalt ва Damas автомобилларини тўғридан-тўғри, банк иштирокисиз бўлиб тўлаш шарти асосида сотишни бошлайди.
Cobalt учун бошланғич тўлов 50 фоизни ташкил этади. Қолган сумма 24 ой давомида ҳар ой 3 252 000 сўмдан тўланади.
Damas учун эса бошланғич тўлов 30 фоиз бўлиб, қолган сумма 30 ой давомида ҳар ой 2 173 640 сўмдан тўланади.
Компаниянинг қўшимча қилишича, автомобиллар сони чекланган бўлиб, ҳисоб-китоблар бошланғич комплектациялар учун келтирилган. Тўловлар танланган комплектацияга қараб фарқланади.
Бир вақтлар “шапка” бериб, минг қийинчилик билан машина олинган даврларда “кун келиб, UzAuto Motors харидорни кутиб, машинасини бўлиб тўлашга сотади”, деса, эҳтимол, ҳеч ким ишонмасди. Юртдаги яхши ўзгаришлар баъзан айнан шундай оддий хабарларда ҳам яққол кўринади.
@vtchannel
Post #74332
3.53K
- 🤣 27
- ❤ 4
- 🗿 3
- 🙊 2