🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 32 266 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
💸 2026 йилнинг январь-апрель ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 69,8 трлн сўмга етди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 фоизга ошган.
📊
Савдо айланмасининг 79,8 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган, йирик корхоналар улуши эса 20,2 фоизни ташкил этган.
