Technocorp ДУК Middle/Senior Python Backend дастурчиларини ишга таклиф қилади.
Бизнинг ташкилотда малакали мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаш, ўзаро тажриба алмашиш, янги дўстлар орттириш имкониятига эга бўласиз.
Ойлик иш ҳақи: суҳбат давомида (тажриба ва малакадан келиб чиққан ҳолда). 500$++
Шароитлар:
- Иш кунлари 5/2, соат 9:00 дан 18:00 гача /10:00 дан 19:00 гача;
- ЎзР МК асосан расмийлаштириш;
- Замонавий офис ва аҳил жамоа.
Вазифалар:
- Янги лойиҳалар архитектурасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Янги лойиҳаларнинг бэкенд қисими ва API ишлаб чиқиш;
- Вазифаларни бажариш муддати ва мураккаблигини баҳолаш;
- Мавжуд лойиҳаларни такомиллаштириш;
- Юқори юкланишдаги иловаларни оптималлаштириш;
- Ташқи сервислар билан интеграциялаш.
Талаблар:
- Замонавий юқори ҳажмли веб-лойиҳаларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш;
- Django, DRF(REST Web API) фреймворклари билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
- SQL сўровларини ёзиш ва PostgreSQL, MySQL билан ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- SOLID, OOP билан ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- Linux ва маъмурлаш асослари, созлашни тушуниш;
- Git билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш.
Қўллаб-қувватланади:
- Vue.js билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
- Техник ҳужжатларни ўқишдан паст бўлмаган даражада инглиз тилини билиш;
- SQL-сўровларини мониторинг қилиш ва оптималлаштириш тажрибасига эга бўлиш;
- Микросервис архитектураси билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш.
Телефон: +998900018771; +998555014317
Батафсил маълумот бизнинг сайтимизда келтирилган: technocorp.uz
❗️ Vakansiya orqali ishga qabul qilinsangiz bizga xabar berib qo'yishni unutmang.
👉 @uzpythonjobs
Post #510
2.4K
- 👎 18
- 👍 9