Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди
2026 йил 1 январдан бошлаб Америка Қўшма Штатлари фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатда визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу ҳақдаги қарор 2025 йил 3 ноябрда қабул қилинган Президентнинг 203-сонли фармонида белгиланган. Ҳужжат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо, иқтисодиёт, маданият, гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади.
Фармонда таъкидланишича, визасиз режим АҚШ фуқароларига Ўзбекистон бўйлаб эркин саёҳат қилиш, мамлакатнинг бой тарихий ва маданий меросини кашф этиш, инвестиция ва туризм имкониятларини ўрганиш учун кенг имконият яратади.
Маълумот учун сўнгги вақтларда президент Доналд Трамп маъмурияти АҚШ виза тартибини мураккаблаштирмоқда. Жорий йил 1 октябрдан бошлаб АҚШ визасини олиш тартибида муҳим ўзгариш кучга кирди. Виза учун тўлов миқдори 185 доллардан 435 долларга ошди. Мазкур йиғим иммиграцион бўлмаган визалар учун — яъни АҚШга ўқиш, ишлаш ёки сайоҳат қилиш мақсадида вақтинчалик борадиган чет элликлардан ундирилади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #12333
8.05K

- 👍 18
- ❤ 13
- 👎 11
- 🤔 6
- 🤣 5