‼️⚠️"Telegram"да "Instagram"га ўхшаш тавсиялар лентаси пайдо бўлади.
Telegram мессенжери фойдаланувчига ўзи обуна бўлмаган каналлардаги постларни ҳам қизиқишларига қараб тавсия қиладиган янги лента устида ишлаяпти.
У одатий чатлардан алоҳида News бўлими сифатида ишлаши кутилмоқда. Лента икки қисмдан иборат бўлади: Added — фойдаланувчи ўзи танлаган каналлар постлари, For You — қизиқишлар асосида шаклланадиган контент.
Фойдаланувчи қайси мавзуларга қизиқишини белгилаши ва кейин уларни ўзгартириши мумкин. Лентада постларни қидириш, янгилаш, ўқилган деб белгилаш ва тўғридан-тўғри каналга ўтиш имкониятлари ҳам бўлади.
Энг қизиғи, For You орқали одамларга ҳали обуна бўлмаган каналлар контенти ҳам кўрсатилиши мумкин. Агар бу механизм жорий этилса, Telegram каналларининг янги аудиторияга чиқиши анча осонлашади.
✔️ @UZBOOM - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
Post #89833
6.09K
