Бир мамлакат хомашё, бошқаси технология, яна бири ишлаб чиқариш ёки логистика имкониятлари билан иштирок этса, натижада умумий рақобатбардош маҳсулот яратиш мумкин. «Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот» таклифининг асосий ғояси – Марказий Осиёнинг беш давлати ва Озарбайжон корхоналарини ягона ишлаб чиқариш занжирида бирлаштиришдир.
Бу ёндашув ўзаро савдони қўшма ишлаб чиқариш билан бойитишни назарда тутади. Мамлакатлар бир-бирига маҳсулот сотиш билан бирга, якуний маҳсулотни ҳамкорликда яратади. Бундай кооперация янги иш ўринлари очиш, технология ва тажриба алмашиш, қўшилган қийматни ошириш ҳамда ташқи бозорлардаги рақобатбардошликни кучайтиришга хизмат қилиши мумкин.
Биргаликда яратилган маҳсулот – иқтисодий манфаатлар, ишонч ва узоқ муддатли ҳамкорликни боғловчи амалий натижа.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқи. 2026 йил 8 октябрь // https://president.uz/uz/lists/view/9696
✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
