Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали директори ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Шуҳрат Ғойибназаровнинг "Террорология" ўқув қўлланмаси чоп этилди.
Терроризм қандай пайдо бўлади? Радикализм, экстремизм ва терроризм ўртасида қандай фарқ бор? Уларнинг шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдидини қандай англаш мумкин? «Террорология» ўқув қўлланмаси ушбу саволларга илмий асосланган жавоблар беради. Унда терроризмнинг келиб чиқиш манбалари, турлари ва тарқалиш географияси ўзаро боғлиқликда ёритилиб, мураккаб ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга йўл очилади.
Таҳдидни англаш — унинг олдини олишнинг муҳим шарти. Қўлланма халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунчилик таҳлили орқали терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашиш йўналишларини, ижтимоий профилактиканинг вазифалари ва амалий аҳамиятини очиб беради. Талабалар, курсантлар, тадқиқотчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва маҳалла фаоллари учун мўлжалланган ушбу нашр — хавфсизлик масалаларига онгли ва асосланган ёндашишни истаган ҳар бир китобхон учун билим манбаи.
✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
