🏛 Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) талабалари билан ажойиб ва ниҳоятда қизғин семинар-мулоқот бўлиб ўтди!
Мавзу — «Нолдан инвестиция бошлаш: портфель, диверсификация ва капитални шакллантириш».
Талабаларнинг молия бозорларига бўлган катта қизиқиши, берган ўринли ва теран саволлари учрашувга ўзгача энергия берди.
Семинарда қуйидаги муҳим жиҳатларга тўхталдик:
🔹 Жамғарма ва молиявий хавфсизлик ёстиғи — нима учун муҳим?
🔹 Инвестиция ва трейдинг: стратегия ҳамда рискларни бошқаришдаги фарқлар
🔹 Портфельни тўғри шакллантириш ва диверсификация қоидалари
🔹 Маҳаллий ҳамда глобал бозорлардаги реал имкониятлар
Ёшларнинг бундай интилиши ва қизиқиши келажакка катта ишонч бағишлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу учрашувни ташкил этишдаги таклиф ва меҳмондўстлик учун университет раҳбариятига, шунингдек, барча иштирокчи талабаларга ўз миннатдорлигимни билдираман! 🤝
⚡️ Манба: Feruzbek Aliev
Post #330
287



