Хусусан, янги қурилаётган кварталларга киришда пиёдалар йўлаги ҳисобга олинмаган.
Кўп қаватли уйлар катта йўллар бўйига жуда тиқиб қурилган. Машиналар қўйишга жой қолдирилмаган. Ваҳоланки, ушбу бинолар тагида дўконлар, кафелар жойлашган. Кимдир дўконга кирмоқчи бўлса, машинасини жойлаштиришнинг имкони йўқ.
Яшил ҳудудлар учун эса деярли жой қолдирилмаган. Янги Дархон массивида яшайдиган аҳоли шу йилда ёзнинг жазирамасида буни ўз таналарида ҳис қилишди. Бундай мисоллар эса истаганча топилади.
Қурувчи тадбиркор эса бир метр жой бўлса ҳам дом қуриб, соққа қилишни кўзлайди.
Назорат қилувчи органлар эса бинолар қурилиб бўлгандан кейин назоратни бошлайди.
Нима деганда ҳам Тошкентдаги янги домлар ва кварталлар яшаш учун жуда ноқулай.
👉 @UnchaMuncha