Хоразмда кадастрга оид мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди
📍 Урганч шаҳрида Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
🔹 Қабулда Хоразм вилоятининг 13 та шаҳар ва туманидан келган фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг 120 дан ортиқ мурожаати кўриб чиқилди.
✅ Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
📌 15–16 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда ўтказилган сайёр қабулларда ҳам 200 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорнинг ер ҳамда кадастр соҳасига оид мурожаатлари тингланган эди.
👉 @UnchaMuncha
Post #169989
29.1K