❗️ КОНТРАКТ ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТИ 1 НОЯБРГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ
🎓 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
📌 Ушбу муддат қуйидагиларга тааллуқли:
➖ Бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
➖ Ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
➖ Ўқишга қайта тикланган талабалар.
💰 ТЎЛОВ МИҚДОРИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?
🔹 Базавий тўлов-контракт бўйича — йиллик контракт суммасининг камида 25 фоизи;
🔹 Табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича — йиллик контракт суммасининг камида 50 фоизи 1 ноябрга қадар тўланиши лозим.
👉 @UnchaMuncha
Post #169881
18.7K

- ❤ 17
- 👍 4
- 👏 3