‼️Энди ЗАГСсиз шаръий никоҳ ўқиганлар 22 млн сўмгача жаримага тортилади.
Ўзбекистонда эрта турмуш қуриш ва ЗАГСдан ўтмасдан никоҳ ўқиш учун жарималар ошди. Президент имзолаган қонун 14-октабярдан кучга кирди. Энди вояга етмаган бола билан эр-хотин бўлиб яшаганлар 4,4 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмгача жарима тўлайди. Фарзандини никоҳ ёшига етмасдан турмушга берган ёки уйлантирган ота-оналар эса 8,8 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача жаримага тортилади.
ЗАГСдан ўтмасдан диний никоҳ ўқиганларга жарима 13,2 миллион сўмдан 22 миллион сўмгача оширилди. Ноқонуний никоҳ ҳақида хабар берганларга эса пул берилиши мумкин. Бунинг учун белгиланган шартлар бажарилиши керак. Мукофот миқдори ундирилган жариманинг 15 фоизигача бўлади.
👉 @UnchaMuncha
