🍂Кузда дастурхонингиздан жой олиши керак бўлган 4 маҳсулот
Кузда ҳам мувозанатли овқатланишга эътибор бериш муҳим. Қуйидаги маҳсулотлар таркибида организм учун фойдали витаминлар, минераллар ва бошқа озуқа моддалари мавжуд.
🎃 Қовоқ — бета-каротин манбаи. У организмда А витаминига айланиб, кўриш қобилияти ва иммун тизимининг нормал ишлашига ёрдам беради.
🍎 Олма — клетчатка ва флавоноидларга бой. У ҳазм жараёнини қўллаб-қувватлашга ва мувозанатли овқатланишга ҳисса қўшади.
🥕 Лавлаги — клетчатка, фолат ва табиий нитратлар манбаи. У қон босимини меъёрда сақлашга ёрдам бериши мумкин.
😍 Хурмо — С витамини, клетчатка ва калий манбаи. У организмнинг кундалик озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжини қондиришга ҳисса қўшади.
Унутманг, ҳеч бир маҳсулот барча витамин ва минералларни ўзида жамламайди. Саломатлик учун энг муҳими — турли хил сабзавот, мева ва бошқа фойдали маҳсулотларни ўз ичига олган мувозанатли овқатланишдир.
👉 @UnchaMuncha
Post #169728
25.3K

- ❤ 44
- 👏 3
- 🔥 2