🤲 ДУО ҚИЛИБ ТУРАЙЛИК БИР-БИРИМИЗНИ
Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар,
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак ҳам ёрдам беришга илож.
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ўзимизга шу ишни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!
Ибрат учун, яқинларингизга ҳам юборинг!
👉 @UnchaMuncha
Post #169723
19.9K

- ❤ 32
- 👍 7
- 🔥 2
- 👏 1