TGViewer
🌱Uncha-Muncha 🌱Uncha-Muncha @unchamuncha · 433K subscribers
Post #169614 34.3K
Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманида уйларнинг биринчи қаватидаги деразаларга ўрнатилган панжаралар кадастрга киритилмагани важи билан олиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳолат аҳоли норозилигига сабаб бўлиб, кўплаб мурожаатлар билдирилди.

Шундан сўнг шаҳар ҳокимлиги муносабат билдириб, дераза панжараларини демонтаж қилиш ишлари тўхтатилганини маълум қилди.

Ҳокимлик баёнотида айтилишича, вазият шаҳар ҳокимлиги назоратида. Ҳодиса сабаблари ва ушбу қарор учун масъул шахслар аниқланмоқда. Шунингдек, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ўзбошимчалик аломатлари бўйича ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Текширув натижаларига кўра, Мирзо-Улуғбек тумани ҳокимлиги томонидан тегишли чоралар кўрилади. Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур амалий қадамлар ҳам белгиланиши айтилган.

👉 @UnchaMuncha
  • 😁 96
  • ❤ 49
  • 🤬 47
  • 👍 9
  • 👎 6
More from @unchamuncha
  1. Oct 13, 2026Болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланди Янги қоидалар 1 ноябрдан кучга киради. 18 ёшга тўл…
  2. Oct 13, 2026Балиқ қовурганда ёғни кам шимиб, ҳаддан ташқари ёғли бўлиб кетмаслиги учун уни тўғри тўғра…
  3. Oct 13, 2026🦶🏻Оёқдаги қийшайишини тўғрилаш учун фиксатор. 📅 Натижаси 1 ойда сезилади ✅ Бош бармоқни…
  4. Oct 13, 2026❗️Тайинлов: Юсупов Дониёр Мукумджанович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналл…
  5. Oct 13, 2026#тезкор ⚠️ Яндекс ишламаяпти! Такси чақириш учун 40 дақиқадан ошиқ кутиш керак бўляпти Рос…
  6. Oct 13, 2026#даҳшат Хоразмда боланинг ичидан 7,5 метрлик паразит чиқарилгани айтилмоқда. Унинг хом ёки…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →