🚨 «Бошланғич тўловсиз машина олиб бераман!» — Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!
«Минг доллар олиб келасиз, қолганини нолдан қилиб бераман, биринчи ойлик тўловини ҳам ўзим ёпаман...» — таниш эшитиляптими?
Бугунги кунда автокредит ёки лизинг ниқоби остида содда фуқароларни чув тушираётган «уддабуролар» кўпайиб кетди:
❌ Қиммат фоизлар ва нореал шартлар;
❌ Машинани бозор нархидан анча пастга баҳолаб, эгасини алдаш;
❌ Харидорни эса қарз ботқоғига ботириш.
⚠️ Эҳтиёт бўлинг! Ҳар қандай молиявий келишув ва шартнома тузишдан олдин барча шартларни диққат билан ўрганинг. Осон ва «бепул» нарса фақат қопқонда бўлади!
👉 @UnchaMuncha
Post #169568
32.1K