#тайинлов
⚡️Вазирлар Маҳкамасида янги ташкил қилинган Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти раҳбари лавозимига Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаев тайинланиши кутилмоқда.
М.Мирзаев ҳозирда Сирдарё вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби) сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимида, аввалроқ эса Сурхондарёда халқ таълими соҳасида турли лавозимларда ишлаган.
👉 @UnchaMuncha
Post #169453
32.8K

- ❤ 40
- 👎 40
- 😁 16
- 👍 10
- 🔥 2
- 🤬 1