Марказий банк тижорат банкларининг кредит ёки кафиллик қарздорлиги бўйича қарздорнинг розилигисиз (акцептсиз) карталардан пул ечиб олиш тартибига муҳим чеклов киритди.
Нима ўзгармоқда?
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган янги қарорга мувофиқ, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги талаб белгиланди:
• Кредит ёки кафиллик шартномаларига асосан мижознинг топшириғисиз унинг барча банк карталаридан пул маблағлари ечиб олинаётганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) камида ярми миқдоридаги маблағ қолдирилиши шарт.
• Бошқача айтганда, банк картадаги ҳамма пулни «нолга тенглаштириб» ечиб олишга ҳақли эмас — фуқаронинг бирламчи эҳтиёжлари учун ҳисобда камида 0,5 МҲТЭКМ миқдорида дахлсиз қолдиқ сақланиши керак.
Қачон кучга киради?
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин амалга киритилади.
👉 @UnchaMuncha
