TGViewer
🌱Uncha-Muncha 🌱Uncha-Muncha @unchamuncha · 401K subscribers
Post #169371 15.7K
❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлар:

🔵“Ҳамдўстликнинг 35 йиллик даврида кўп нарсалар ўзгарди, аммо энг асосий масала ўзгармасдан қолди: мамлакатларни яқин инсоний муносабатлар, умумий тарих ва ҳамкорликнинг улкан салоҳияти боғлаб келмоқда”;

🔵“Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда. Бундай вазиятда ишончни мустаҳкамлаш, позицияларни тез-тез уйғунлаштириб бориш ва келишувларнинг реал натижа беришига эришиш айниқса муҳимдир”;

🔵Давлатларнинг умумий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ва савдо-инвестиция соҳасидаги шерикликни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди;

🔵Товар айирбошлашдан қўшилган қийматнинг тўлиқ занжирларини биргаликда яратишга босқичма-босқич ўтиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди;

🔵Эркин савдо зонасининг чекловларсиз тўлиқ фаолият юритишини таъминлаш зарурлигига урғу берилди;

🔵Техник тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқлик сертификатлари ўзаро тан олинишини таъминлаш ва давлат харидларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди;

🔵Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича давлат харидлари соҳасида ўзаро бозор очишни кенгайтириш тўғрисидаги битим, шунингдек, Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик дастури тез фурсатларда келишиб олиниши ва тасдиқланишига умид билдирилди;

🔵Озиқ-овқат ва ўғитлар экспортига чекловлар киритишдан олдин ўзаро хабардор қилиш ва маслаҳатлашиш механизмини жорий этиш таклиф қилинди;

🔵Интеграциялашган логистика марказларини ташкил этиш, транзит харажатларини сезиларли даражада қисқартириш, юк ташиш қоидаларини бирхиллаштириш ҳамда МДҲда ягона транспорт ахборот тизимини шакллантириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди;

🔵Туркманистон томонининг 2029 йилни Ҳамдўстликнинг транспорт боғлиқлиги йили деб эълон қилиш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватланди;

🔵Минтақанинг энергетик жиҳатдан боғлиқлигини яқин ўн йилликларда ривожлантириш бўйича узоқ муддатли прогноз зарурлиги қайд этилди;

🔵Кам углеродли технологияларни жадал жорий этиш ва ёпиқ циклдаги ишлаб чиқаришларни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун МДҲнинг ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш таклиф қилинди;

🔵Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси форматини кенгайтириш орқали маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш учун яхши имкониятлар мавжудлиги билдирилди;

🔵“Маданий сиёсат ва креатив индустриялар” форумини ташкил этиш таклиф қилинди;

🔵Кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида Ички ишлар вазирлари кенгашига МДҲ Қўшма алоқа марказини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топшириш таклифи билдирилди.


👉 @UnchaMuncha
  • ❤ 15
  • 👎 5
  • 👍 1
  • 🤬 1
More from @unchamuncha
  1. Oct 9, 2026❗️MRBEAST ЎЗБЕКИСТОНДА: БУ ТАШРИФ МАМЛАКАТИМИЗГА НИМА БЕРАДИ? Дунёдаги энг машҳур видеобло…
  2. Oct 9, 2026‼️Қарз ёки жаримани ундиришга асос бўлган ҳужжатни онлайн кўриш имконияти яратилди Фуқарол…
  3. Oct 9, 2026Mr Beast 3 кишига 100 млн сўмдан ютуқ берди 💸 У 1998 йилда туғилган, дунёдаги энг бой бло…
  4. Oct 9, 2026Ойлик келганда 😅 Группаларга улашиб қўямиз 👉 @UnchaMuncha
  5. Oct 9, 2026Post #169377
  6. Oct 9, 2026🔴 Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади ✔️Ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтка…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →