Uzum Market техник носозликдан кейин фойдаланувчилар ва ҳамкорларни қўллаб-қувватлайди
Кечаги техник носозликдан сўнг, маркетплейс аста-секин ишга тушмоқда. Компания харидорлар ва сотувчилардан узр сўради ва компенсация эълон қилди:
• носозлик туфайли буюртмани ололмаган харидорлар кейинги харид учун промокод олишади;
• сотувчилар учун логистика ва сақлаш октябр ойи охиригача бепул бўлади;
• франшиза бўйича бериш пунктлари эгаларига олинмай қолган фойда қоплаб берилади.
Бутун мамлакат бўйлаб топшириш пунктлари аллақачон очилган. Буюртмани олиб кетиш учун СМСдаги рақамни ёки у расмийлаштирилган исмни айтинг. Сақлаш муддати узайтирилган, шунинг учун шошилмаса ҳам бўлади.
👉 @UnchaMuncha
Post #169352
16.9K

- ❤ 23
- 👍 11
- 😁 3
- 😢 2