Чирчиқда банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, банкнинг БХМ бўлими бошлиғи О.Р. фуқаролар топширган пулларни банк кассасига кирим қилмасдан, омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритган ва маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @UnchaMuncha
Post #169294
31.5K

- ❤ 24
- 😁 20
- 🤬 19
- 😱 14
- 👏 4
- 👎 2