#тезкор
⚡️Uzum Market фаолиятида техник носозлик юзага келди
Uzum Market платформасида техник носозлик кузатилмоқда. Шу сабабли омборлар ва қабул қилиш пунктларида товарларни қабул қилиш, шунингдек, қайтарилган маҳсулотларни топшириш жараёнлари вақтинча тўхтатилган.
Компания маълумотига кўра, мутахассислар айни пайтда муаммони бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.
Ҳамкорлардан ҳозирча омборларга бормаслик сўралган. Техник носозлик сабабли қабул қилинмаган товарларни етказиб бериш вақтини жаримасиз бошқа муддатга кўчириш имконияти яратилади.
Шунингдек, барча харидорлар учун буюртмаларни сақлаш муддати узайтирилган.
Компания техник муаммони имкон қадар тезроқ бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
👉 @UnchaMuncha
Post #169284
36.3K

- ❤ 42
- 😢 30
- 👎 11
- 👍 7
- 🔥 5
- 😁 5
- 🤬 4
- 👏 2