❗️ Юнусобод туманида 8 октябрь куни вақтинча газ ўчирилади
Газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 октябрь куни Юнусобод туманида айрим истеъмолчиларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
🛠 «Hududgaz Poytaxt» филиалининг «Юнусабадтумангаз» газ таъминоти бўлими мутахассислари «Посира» МСГ ҳудудида жойлашган юқори босимли D-325 мм ер ости газ қувурини кўчириш ишларини амалга оширади.
Шунингдек, «Минор» МСГ ҳудудида ўрта босимли D-108 мм ва паст босимли D-219 мм ер ости газ қувурларини кўчириш режалаштирилган.
🕙 Газ таъминоти 8 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача тўхтатилади.
🚫 «Посира» МСГ: «Обод» МСГ ҳудудида жойлашган 150 та хусусий хонадон;
Микрорайон кўчасидаги кўп қаватли уйлардаги 515 та хонадон.
🚫 «Минор» МСГ: Марказ-6 массивидаги «Қозоғистон» ЖК кўп қаватли уйларидаги 520 та хонадон;
«Мирзо Улуғбек» МСГ, Малая кольцевая кўчаси, 63-уйдаги 30 та хонадон;
Марказ-6 массивидаги Murad Building кўп қаватли уйидаги 140 та хонадон, «Матонат» МСГ;
«Буюк Турон» МСГ ҳудудидаги «Муҳташам» ЖК кўп қаватли уйларидаги 520 та хонадон.
🏢 Улгуржи истеъмолчилар
«Посира» МСГ ҳудудида:
«AGNKS» EDEM; «Bolalar uyi»;
«AGNKS Dream Gaz»; «AGNKS TRIUMPH ORIENTIR»;
«Посира» ва «Обод» МСГ ҳудудидаги 35 та улгуржи истеъмолчи.
«Минор» МСГ ҳудудида:
«Uzbat»; «O‘z Oman» бизнес-маркази;
«Saxara» бизнес-маркази; Журналистика университети; «Paul» ресторани;
«Минор» МСГ ҳудудидаги 18 та улгуржи истеъмолчи.
🔄 Ишлар якунланганидан сўнг газ таъминоти хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич тикланади.
👉 @UnchaMuncha
