❗️Эндиликда ходимни ишдан бўшатиш мақсадида унга босим ўтказиш ва асоссиз қуруқ ойликда қолдириш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин
☑️ Энди ходимни ишдан кетказиш мақсадида унга қўпол муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини мунтазам камситиш орқали ишдан бўшаш даражасига етказиш меҳнат соҳасидаги руҳий босим ҳисобланади.
▪️Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 518-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.
☑️ Яна бир муҳим жиҳати, ходимни ишдан бўшатиш мақсадида ҳеч қандай асоссиз устама ва мукофотлардан маҳрум қилиб, фақат қуруқ ойликда қолдириш ҳам меҳнат соҳасидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига кириши мумкин.
▪️Яъни раҳбар ходимнинг ўзи ариза ёзиб кетиши учун унга атайлаб босим ўтказиши, муносабатни ёмонлаштириши ёки асоссиз равишда молиявий рағбатлантиришдан маҳрум қилиши энди жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
👆Бу тартиблар Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ-345-сон «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида жорий этилди.
👉 @UnchaMuncha
Post #169257
7.14K

- 👍 23
- ❤ 7
- 😁 1
- 🤬 1