#диққат
💡🔥 470 МИНГ ОИЛАГА ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТЎЛОВЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ
Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилалар учун электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплашда даромад мезонини ҳар бир оила аъзосига 1 млн 430 минг сўмгача ошириш таклифи кўриб чиқилди.
👨👩👧👦 Натижада қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 минг оилага кенгайиши кутилмоқда.
⚡️Шунингдек, электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмол харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди. Ушбу чора орқали бир йилда 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда.
🏠 Шароити оғир маҳаллалардаги 3 мингта хонадонни иссиқликдан ҳимоялаш ва энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари ҳам давом эттирилади.
👉 @UnchaMuncha
Post #169181
15.6K
- ❤ 33
- 👍 14
- 😁 10
- 👎 1
- 👏 1