«Бу орамизда қолади» деганди… Сунъий интеллект ёзувлар орқали аёлни полицияга ушлаб берди
АҚШнинг Флорида штатида бир аёл CHlaude сунъий интеллектидан шахсий кундалик каби фойдаланиб келган. Аммо унинг шериф идорасига нисбатан зўравонлик мазмунидаги ёзувларидан бири тизим томонидан хавфли деб баҳоланган.
Маҳаллий полиция маълумотига кўра, хабар аввал Антҳропичънинг инсон модераторлари томонидан текширилган, сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга етказилган. Натижада аёл ҳибсга олиниб, унга ёзма равишда зўравонлик билан таҳдид қилиш айблови қўйилган. Ҳозирча бу айблов, суднинг якуний ҳукми эмас.
Воқеа AI-чатларни мутлақо махфий шахсий кундалик деб қабул қилиш қанчалик хавфли эканини яна бир бор кўрсатди.
👉 @UnchaMuncha
Post #169119
13.9K

- ❤ 15
- 😁 9
- 👏 3
- 😱 3
- 👍 1