ОНАСИ БОРЛАР! АСЛО УЛАРНИ ЁЛҒИЗЛАТИБ ҚЎЙМАНГ!
Чойимга бўктириб есам нонимни,
Хотининг койиса, олмай ёнимни,
Қийин қийноқларга қўйиб жонимни,
Менга қовоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Қиммат идишларинг синдириб қўйсам,
Кўрпамни қуёшга илдириб қўйсам,
Устимдан ҳаммани кулдириб қўйсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Келмасанг, ўн марта қилсам қўнғироқ,
Қайдасан болам деб хўп қилсам сўроқ,
Билсанг ҳавотирдан ўлган яхшироқ,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
Ўксиб йиғлайверсам ҳуда-беҳуда,
Бирон таом қўмсаб қолсам гоҳида,
Тўрдан гўрим яқин бўлган чоғида,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!
👉 @UnchaMuncha
Post #168995
23.8K
- ❤ 45
- 😢 34
- 👍 16
- 🔥 1