TGViewer
🌱Uncha-Muncha 🌱Uncha-Muncha @unchamuncha · 431K subscribers
Post #168971 27.4K
❗️Ҳилола Умарова эгаллаган «вазир ўринбосари — ректор» лавозими тугатилди

Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидаги вазир ўринбосари ва Низомий университети ректорлигини бирлаштирган лавозим тугатилиши белгиланди. Бу лавозимда Ҳилола Умарова ишлаб келаётган эди.

Қарорга кўра, вазирлик ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли 17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилади.

Педагог кадрлар тайёрлашга оид вазифалар ҳам шу вазирликка берилади.

Университетнинг номи ҳам ўзгаради. У энди Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб аталади.
Қарорнинг бу ҳақидаги қисмида Умаровани шахсан ректорликдан озод қилиш ёки унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида маълумот йўқ.

Ҳужжатда у эгаллаган қўшма лавозим тугатилиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳилола Умарова 2022 йил декабридан 2025 йил июлигача Мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлган. Кейин Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган. 2026 йил февралда эса вазир ўринбосари — Низомий университети ректори лавозимига ўтган эди.


👉 @UnchaMuncha
  • 👍 60
  • ❤ 32
  • 🤬 3
  • 😁 2
  • 🔥 1
More from @unchamuncha
  1. Oct 3, 2026Бугун 4-Октябр — чиройли қизлар куни экан 😇 Кимни чиройли қиз деб ўйласангиз шуларга юбор…
  2. Oct 3, 2026🐭💸 ТЕЗКОР ХАБАР! Долларларингизга хушёр бўлинг, Долларни тишлаб қочаётган сичқон воқеа ж…
  3. Oct 3, 2026🔥Бухоро, Карвон бозор. 👉 @UnchaMuncha
  4. Oct 3, 2026❗️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушун…
  5. Oct 3, 2026#МашаАллоҳ Бир оилада 12 та фарзанд, уларнинг каттаси 113 ёш, кичиги 90 ёш, уларнинг хамма…
  6. Oct 3, 2026⚡️Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стр…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →