🔰Президент «Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026-йил 2-октябрдаги ПҚ–358-сон қарорни имзолади.
➡️ Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
✔️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 17 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.
💠 Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.
✳️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги вазифалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юклатилди.
👉 @UnchaMuncha
