Маккада бир шахс қўлга олингани ортидан теракт ҳақида хабарлар тарқалди
Бугун, 2 октябрь куни Макка шаҳрида бир шахс одамларни безовта қилиб, улар орасида ваҳима уйғотгани сабабли қўлга олинган. Саудия хавфсизлик органлари унинг қўлга олинганини тасдиқлаган.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда «Масжидул Ҳаромда теракт уюштиришга уринган шахс қўлга олинди» деган хабарлар тарқалган. Бироқ Саудия расмийлари бундай талқинни рад этган ва воқеа террорчилик ҳаракати билан боғлиқ эмаслигини билдирган.
❗️Шунингдек, воқеага оид деб тарқатилаётган видеоларнинг айримлари эски экани аниқланган. Хусусан, Каъба яқинида хавфсизлик ходимлари бир кишини қўлга олаётгани акс этган видеолардан бири 2017 йилдаги воқеага тегишли.
👉 @UnchaMuncha
Post #168875
32.2K
- 🤬 60
- ❤ 43
- 👍 10
- 👎 5
- 😁 3
- 😱 2