➖ Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
➖ Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.
➖ Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.
➖ Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади.
➖ “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.
➖ Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.
➖ Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.
➖ Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.
➖ Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.
➖ Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
➖ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади.
➖ Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади.
➖ Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.
👉 @UnchaMuncha