#диққат
❗️Болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди, 25 йилгача ёки умрбод қамоқ
Қонунчилик палатаси муҳим қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. Асосий ўзгаришлар:
⚖️ 14 ёшга тўлмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда;
📹 Жабрланган болаларни сўроқ қилиш жараёни мажбурий видеога олинади, юзлаштириш эса махсус ҳимояланган тартибда ўтказилади;
🧑⚖️ Жабрланувчи ёки гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатилади;
🏫 Болага зўравонлик қилган таълим муассасаси ходими билан меҳнат шартномаси дарҳол бекор қилинади.
Барча ота-оналарга ва яқинларга улашиб қўямиз
👉 @UnchaMuncha
Post #168746
30.5K

- 👍 225
- 👏 41
- ❤ 34
- 👎 15
- 🤬 3
- 😁 1