#тезкор
Дубайдан Тель-Авивга учаётган самолётдан олиб қочиш сигнали берилди
FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолёти парвоз вақтида аввал фавқулодда ҳолатни англатувчи 7700, кейин эса самолётни олиб қочиш ёки ноқонуний аралашув ҳолатида қўлланадиган 7500 кодини узатган.
Шундан сўнг Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган, Бош вазир Биньямин Нетаньяху хавфсизлик бўйича шошилинч маслаҳатлашув ўтказган.
Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт олиб қочилгани тасдиқланмади. У Саудия Арабистонининг Табук аэропортига хавфсиз қўнган, бортдагилар соғ-омон.
Дастлабки маълумотларда воқеа экипаж аъзолари ўртасидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
👉 @UnchaMuncha
Post #168724
33K

- 👍 93
- 😁 37
- ❤ 35
- 😱 16
- 👏 8
- 👎 1