ТераФлю, Нимесил ва шу каби дориларни шифокор маслаҳатисиз бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Сабаби, ТераФлю таркибида парацетамол бор, Нимесил эса нимесулид асосида тайёрланган. Нимесил йўриқномасида парацетамол каби жигарга таъсир қилиши мумкин бўлган дорилар билан бир вақтда қабул қилишга қарши кўрсатма бор.
Шунинг учун шамоллаш ёки иситмада бир нечта дорини ўзингизча аралаштириб ичишдан олдин, албатта, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Дори кўп бўлса, таъсири ҳам кўпаяди дегани эмас. Айниқса, таркиби ўхшаш ёки жигарга таъсир қилиши мумкин бўлган дориларни бирга қабул қилиш хавфли бўлиши мумкин.
👉 @UnchaMuncha