#тезкор
⚡️«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади.
Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қиз зўрлангани ҳақида
«Назаримда, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз», — деди Президент администрацияси раҳбари.
Унинг билдиришича, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади.
👉 @UnchaMuncha
Post #168492
35.6K

- 👍 1.2K
- 👏 114
- ❤ 53
- 🔥 12
- 😁 3