⚡️Газлашмаган ҳудудлар учун электрга имтиёзли тарифлар 2027 йилда белгиланиши мумкин
Фармонда илк бор газлашмаган ҳудудлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни жорий қилиш вазифаси қўйилган.
2027 йил февралгача:
Электрлаштириладиган истеъмолчилар, шунингдек, табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиб келаётган истеъмолчилар учун электр энергиясининг имтиёзли тарифларини белгилаш;
Электрлаштириш натижасида алмаштириладиган энергия самарадорлиги юқори бўлган маиший техникаларни сотиб олишда қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этишдан иборат Электрлаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши зарур.
Лойиҳа 2027 йил апрелгача ҳукуматга киритилиши керак.
👉 @UnchaMuncha
