Амалдаги тизимга кўра, пенсия тайинлашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги кетма-кет энг яхши 5 йиллик иш ҳақи инобатга олинади. Пенсия жамғармаси директори ўринбосари Нуриддин Шадихўжаевнинг айтишича, агар иш ҳақи даври 20 йилга оширилса, фуқаро 6-7 фоиз кўпроқ пенсия олади.
“Биз реал одамнинг меҳнат фаолиятини кўриб чиқдик. Унда фуқаронинг сўнгги 10 йилликдаги даромади ўртача ҳисобда 12 фоизга пасайганини кузатдик. Натижада, амалдаги тизим пенсия миқдорини 6-7 фоизга камайтиряпти”- дейди Шадихўжаев ОАВ ходимлари билан кечган матбуот анжуманида.
Унинг қўшимча қилишича, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври 20 йил бўлса, фуқаронинг турли сабаблар билан иш ҳақи камайган, кетма-кет бўлмаган 2 йили ҳисобдан чиқариб ташланади.
👉 @UnchaMuncha