TGViewer
🌱Uncha-Muncha 🌱Uncha-Muncha @unchamuncha · 441K subscribers
Post #168397 30.8K
ОТМга ўқишга 3-курсдан киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди — ИИО ходими ҳам алоқадор экан😳

❗️ Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда олий таълим муассасасига ноқонуний тарзда ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Хусусан, 1997-йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи шахс ўзганинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида уни гўёки Россия Федерациясидаги олий таълим муассасаларидан бирида 2 йил ўқиганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатлар асосида пойтахтда жойлашган хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 7500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахсдан 7500 АҚШ долларини олган вақтида Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида рўйхатда туриб, Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи, 1993 й.т. фуқаро ушланди.

Терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга Яккасарой тумани ИИО ФМБнинг инспектор-психологи ҳам алоқадорлиги аниқланди ва тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада, инспектор ҳам 7500 долларни олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @UnchaMuncha
  • 😁 27
  • ❤ 22
  • 👍 8
  • 🤬 7
More from @unchamuncha
  1. Sep 26, 2026👄 Аёлларни лабига қараб қандайлигини ажратиш мумкин экан... 😁 Ҳозирги косметология омон…
  2. Sep 26, 2026Ушбу билагузукда муқаддас Оят ал-Курсий ёзилган. Оят ал-Курсий ислом динида энг улуғ ва ҳи…
  3. Sep 26, 2026Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст! 26 сентябрь — Эски дўстлар билан учрашиш куни экан. Фур…
  4. Sep 26, 2026#диққат 💸 Шу машқни мунтазам бажариб турса, давления умуман кўтарилмас экан 😂 Давленияси…
  5. Sep 26, 2026Хотиржам бўлинг! 👉 @UnchaMuncha
  6. Sep 26, 2026#ёшликни_эслаб Интернетсиз болалик... Ортга қайтмас онлар, беғубор болалик, ширин хотирала…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →