TGViewer
🌱Uncha-Muncha 🌱Uncha-Muncha @unchamuncha · 439K subscribers
Post #168332 44.4K
#муҳим #тарқатинг

❗️Педагог ходимлар фарзандларига 30 фоизлик контракт чегирмаси қандай қўлланади?


Чегирма кимларга берилади
Мазкур имтиёз Адлия вазирлиги томонидан 2026-йил 9-июль билан рўйхатдан ўтказилган 3849-рақами қўшма қарорда белгиланган Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатидаги ходимларнинг фарзандларига татбиқ этилади.

Маъмурий-бошқарув, техник ва хўжалик ходимлари мазкур педагогик лавозимлар рўйхатига кирмайди.

❓ Чегирмадан қандай фойдаланилади?
1️⃣ Талаба kontrakt.edu.uz ахборот тизими орқали тўлов-контракт шартномасини олиш бўйича ариза юборади.
2️⃣ Тизим орқали талабанинг педагог фарзанди эканлиги электрон тарзда текширилади ва тасдиқланади.
3️⃣ Тасдиқланганидан сўнг 30 фоизлик чегирма қўлланилади.

Ариза 2 иш кун ичида кўриб чиқилади ва чегирма бир ўқув йили давомида бир маротаба қўлланилади.

❓Энди энг муҳим савол: қанча тўланади?
Агар контракт суммаси 100 фоиз бўлса:
30 фоизи — чегирма;
70 фоизи — талабанинг тўлови.

Яъни талаба контрактнинг тўлиқ 100 фоизини эмас, фақат 70 фоизини тўлайди.

70 фоизлик тўловни икки хил усулда амалга ошириш мумкин:
1-усул — суммани тўлиқ тўлаш.
Талаба чегирмадан кейинги 70 фоизлик суммани бир мартада тўлайди.

2-усул — бўлиб-бўлиб тўлаш.
1-босқич: 25 фоиз
— 1-курсга тавсия этилганлар учун — 15-октябргача;
— 2-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун — 1-октябргача.

2-босқич: яна 25 фоиз — 1-январгача.
Шунда жами тўлов 50 фоиз бўлади.

3-босқич: қолган 20 фоиз — 1-мартгача.

Шунда жами тўлов 70 фоизга етади.

Қолган 30 фоиз нима бўлади❓
Контракт суммасининг чегирмага тўғри келувчи 30 фоизлик қисми Давлат буджети маблағлари ҳисобидан 1-майгача олий таълим ташкилотига қоплаб берилади.

Аризалар қачон топширилади❓
Ҳозирда kontrakt.edu.uz ахборот тизимида вазирлик ва идоралар ўртасида ота-онанинг педагогик фаолиятини автоматик аниқлаш бўйича маълумотлар базаларини тизимга интеграция ишлари олиб борилмоқда.

Аризаларни қабул қилиш имконияти тез кунларда ишга туширилади. Ариза топшириш жараёни бошланганлиги ҳақида қўшимча эълон берилади.


👉 @UnchaMuncha
  • ❤ 35
  • 👎 8
  • 😁 5
  • 🤬 5
  • 👍 3
More from @unchamuncha
  1. Sep 27, 2026Мана ҳақиқий талант Акамиз Ҳиндча киноларни кўп кўрган шекилли 😁 👉 @UnchaMuncha
  2. Sep 27, 2026Қалбларни ларзага келтирган воқеа юзасидан қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида 🤬🤯 👉 @Unc…
  3. Sep 27, 2026✨Ҳожи она комплект Катта ёшли аёлларимиз учун тақинчоқ танлаш осон эмас. У ҳам нафис, ҳам…
  4. Sep 27, 2026УЙЛАНИШНИНГ ЭРТА-КЕЧИ ЙЎҚ! 😄 Акамиз 46 ёшида уйланаётган экан. 95, 96, 97, 98, 99-лар, ҳа…
  5. Sep 27, 2026⚡️🔞 Ўзбекистонда Телеграмда порнографик видео, стикер ёки ГИФ юбориш катта жарима ёки қам…
  6. Sep 27, 2026⚡️Фарғонада 76 млн сўм хайрия пуллари тотализаторга сарфлаб юборилди 😨 Бемор учун йиғилга…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →